ТАЪЛИМ СОҲАСИНИНГ ТУРЛИ БЎҒИНЛАРИДА ТАЖРИБАГА ЭГА БЎЛГАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Вахобжон Туражанович Ражапов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Вахобжон Ражапов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган. 

Шу билан бирга Вахобжон Ражапов Наманган вилояти халқ таълими тизимида турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ташхис маркази раҳбари, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 

Унинг Наманган вилояти бошқарма бошлиғи лавозимидаги фаолияти даврида вилоят мактаблари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича ҳудудлар орасида 4 поғона юқорига кўтарилган.

1971 йилда Наманган вилояти, Поп туманида таваллуд топган Вахобжон Ражапов Наманган давлат университетида тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 

Вахобжон Ражапов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Baham ko'ring: