Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича очиқ танлов жараёнллари юзасидан эълонлар жойлаштирилган.

Вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилгани сабабли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори билан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, ташаббус қилиш, ривожлантириш, танлаб олиш, баҳолаш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тартиби тасдиқлангани туфайли, Вазирлик томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни эълон қилинган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг хусусий ташаббускорларига хат юборилди.

Хусусий ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига мувофиқ тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда, Вазирлик мазкур давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини белгиланган тартибда ўрганиб чиқишини маълум қиламиз.

 Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзил бўйича боғланишингиз мумкин:

 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 2а-уй.

 Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасининг боғланиш учун телефонлари:

 +99871 241 01 65

+99871 241 02 56

 Электрон почта манзили: gchpmno@gmail.com

Baham ko'ring: