Суицид ҳақидаги хабарлар ёшлар онгида тақлидий руҳ келтириб чақириши мумкин

Ҳозирги замон жамиятида оммавий ахборот воситалари инсонларнинг эътиқодлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишда муҳим рол ўйнайди, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. ОАВ да суицидлар ҳақидаги хабарлар суицидал хавфи бор ёш ёки ижтимоий жиҳатидан ўхшаш гуруҳларда тақлидий ўз жонига қасд қилишларни чақириши мумкин. Бу ҳолат “Юқиш эффекти” ёки “Вертер синдроми” деб аталади.

ОАВ мутахассислари учун мўлжалланган “Ўз жонига қасд қилиш превенцияси” (Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 2000 йил) номли қўлланмада “Заиф инсонни ўз жонига қасд қилишига туртки бўлувчи жуда кўп омиллар қаторида суицид ҳолатларининг оммавий –ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўлиши мумкин”, - деб таъкидланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўз жонига қасд қилиш, айниқса вояга етмаганлар орасида ўзига ва ўзгаларга зарар етказиш ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни ОАВда баён қилиш, шу каби саҳналарни намойиш этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва унга риоя қилинишини қатъий назорат қилиш керак.

16 ноябрь куни эрталабдан 25 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёритилган хабар айнан мактабга боғлаб берилгани, аслида эса ҳодисанинг мактабга мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам мана шунинг яққол мисоли бўлди.

Ҳурматли ОАВ ходимларидан шу ва шунга ўхшаш хабарларни бераётганда юқоридагиларни инобатга олишларингизни сўраб қоламиз. Зеро, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ҳам бу каби ахборотлар уларнинг соғлиғига зарар етказувчи деб белгилаб қўйилган.

Baham ko'ring: