Шодмонов Зухриддин

Ҳудудий бўлимлар фаолиятини ва маҳаллий бошқарув органлари билан ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
- 09:00 - 18:00
- z.shadmanov@xtv.uz
Шодмонов Зухриддин Зокирходжаевич 1978 йил 27 мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1999 йилда Тошкент давлат техника университети, 2001 йилда Буюк Британиянинг Миддлсакс университетини тамомлаган
1995-1996 йй. - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси
1996-1999 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси
1999-2001 йй. - Буюк Британиянинг Миддлсакс университети магистранти
2001-2003 йй. - Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Давлат статистика департаменти Жамланма статистик ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
2003-2006 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ҳисоблар тизими бошқармаси Даромадларни тақсимлаш ва жамғариш ҳисоблари бўлими бош мутахассиси, бўлими бошлиғи ўринбосари
2006-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ҳисоблар бошқармаси Ишлаб чиқариш ва даромадларни ташкил қилиш ҳисоблари бўлими бошлиғи, Миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи
2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази ўқитувчиси (соатбай)
2011-2013 йй. - “Континет-Шаҳристан” қўшма корхонаси савдо бўлимининг бошлиғи
2014-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Давлат муассасаси етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи в.б., департамент бошлиғи
2016-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида АКТни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси.
2018 й- ҳ.в. - Халқ таълими вазирлиги Ҳудудий бўлимлар фаолиятини ва маҳаллий бошқарув органлари билан ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи
- ҳудудий бўлинмалар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ўрганиш, ўрганишлар натижасида ҳудудий бўлинмаларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда чораклик рейтингини шакллантириш, тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишда ва тегишли маълумотларни тайёрлашда иштирок этиш ва ишларни мувофиқлаштириш;
- ҳудудларда жойларга чиққан ҳолда халқ таълими муассасаларининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
- халқ таълими муассасаларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги мониторингини олиб бориш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
- ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш ва уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш.