САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent International University of Education” халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 23 июндаги 404-сон қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги халқ таълими соҳасида "Tashkent International University of Education” халқаро университетини ташкил этиш мақсадида ҳамкорликка чақиради.

Ҳамкорлик обекти:

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Ғалабанинг 40 йиллиги» 2-мавзесида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли қурилиши тугалланмаган бино
ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга "Tashkent International University of Education” халқаро университетини жорий этиш мақсадида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан «ноль» харид қийматида берилади.

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар:

Потенциал инвесторга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

ўз маблағлари ҳисобидан Университетнинг фаолиятини молиялаштириш, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;

Университет томонидан белгиланган қабул параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра“The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида имтиёзли грантлар ажратиш йўли билан тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш;

Университетга берилаётган объектда таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятни амалга ошириш.

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Университет ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Инвесторлар томонидан қизиқиш билдирилганда тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

"Tashkent International University of Education” халқаро университетини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси;

Университет ташкил қилиш учун ажратилаётган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Ғалабанинг 40 йиллиги» 2-мавзесида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш бўйича планшет ёки презентация, амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестициялар миқдори ҳамда уларни мавжудлигини тасдиқловчи банк ҳужжатлари билан бирга;

"Tashkent International University of Education” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари орасидан ҳамкорлик қилиш режалаштирилаётган ОТМлар номлари, алоқа хатлари ёки бошқа турдаги келишув ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра имтиёзли грантлар асосида тайёрланадиган мутахассислар миқдори, муддати ва шартлари бўйича таклиф.

Муддатлар:

Ҳамкорлик қилишни истаган сармоядорлар 2020 йилнинг 31 июль кунига қадар қуйидаги манзил бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй.

Ушбу таклифларнинг ҳар бир варағи таклиф берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, тўлиқлигича ёпилган конвертларга жойлаштирилган бўлиши шарт. Очиқ конвертларда берилган, муҳр ва имзолар билан тасдиқланмаган ёки қисман тасдиқланган таклифлар кўриб чиқилмайди.

Боғланиш учун:

Гафуров Адҳам, тел.: +998 99 833 03 18

Электрон почта манзили: ipu@itsm.uz

*Лойиҳа бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent International University of Education” халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 23 июндаги 404-сонли қарорида кўрсатилган.

Baham ko'ring: