Самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ таълим тизими ходимлари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, болаларни ижтимоий ҳимоялаш 
ва қўллаб-қувватлаш ҳамда мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишда ўзининг таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этаётган, мазкур йўналишларда кўп йиллардан буён самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони билан тақдирланди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги самарали фаолияти учун:

1. Атамуратов Алламурат Атамуратович - Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманай тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари;

2. Носирова Салима Мадиёровна - Бухоро вилояти «Баркамол авлод» болалар мактаби «Тасвирий санъат» тўгараги раҳбари;

3. Рысбекова Арайлым Уринбосаровна - Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар етакчиси;

4. Абдуллаев Рустамжон Адхамжон ўғли - Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари;

5. Батурова Санобар Джурамуродовна - Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 60-сон заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатининг тасвирий санъат фани ўқитувчиси;

6. Ишметов Исломиддин Баходир ўғли - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби «Техника раҳбари-конструкторлик ва моделлаштириш» йўналиши услубчиси, «Робототехника» тўгараги раҳбари;

7. Усмаджанова Мунирахон Саъдулло қизи - Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактаби Инновацион технологияларни жорий этиш бўйича директор ўринбосари;

8. Карабаев Муроджон Абдурахманович - Халқ таълими вазирлигининг Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи;

9. Холиқов Сухроб Турсуналиевич - Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

10. Хатамова Дилноза Уткуровна - Халқ таълими вазирлиги Ижро этувчи аппарати бош мутахассиси.

Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш йўналишида самарали фаолияти учун:

1. Қаландарова Рано Нуруллаевна - Қорақалпоғистон Республикаси 4-сонли Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори;

2. Қосимов Улуғбек Хабибуллаевич - Андижон вилояти, Хўжаобод тумани 4-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаби директори;

3. Деҳқонова Нигора Содиқовна - Фарғона вилояти, Бувайда тумани 88-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаби директори;

4. Назарова Зебиниси Хакимовна - Қашқадарё вилояти 19-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаби директори;

5. Бобоев Бекзод Пўлатович - Жиззах вилояти 32-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаби директори;

6. Маматова Назокат Шарипбаевна - Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 96-сонли Кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори;

7. Халбабаева Дилором Саттаровна - Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 36-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаби директори;

8. Рузиева Лариса Рахимовна - Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 1-сонли Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори.

Мактабдан ташқари таълимни ташкил этишдаги самарали фаолияти учун:

1. Расулов Мамед Алиевич - Тошкент шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари;

2. Вашурина Лариса Валентиновна - Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби Фортепиано бўлими ўқитувчиси;

3. Сарибаева Венера Садевоказовна - Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 246-сонли умумий ўрта таълим мактаби Расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси;

4. Душаков Анатолий Владимирович - Тошкент шаҳар Олмазор тумани 233-сонли умумий ўрта таълим мактаби Технология фани ўқитувчиси;

5. Умярова Светлана Ринатовна - Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари;

6. Киргизалиева Мамурахон Гафаровна - Тошкент шаҳар Миробод тумани 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

7. Хасанов Азизбек Бахтиярович - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи;

8. Махаммадиев Акмал Ахтамович - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

9. Халматов Комил Турниязович - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори.

Baham ko'ring: