“Рақснинг мўъжизакор жилоси” шиори остида ўтказилган замонавий рақслар танлови ғолиблари аниқланди

“Рақснинг мўъжизакор жилоси” шиори остида ўтказилган замонавий рақслар танлови ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 1-10 май кунлари 5tashabbus_uyimizda телеграм каналида “Рақснинг мўъжизакор жилоси” шиори остида танлов ўтказилди.

Ушбу танловнинг формати замонавий рақслардан иборат бўлиб, break danse, hip-hop, elektro shok ва nev style, popping house danse каби рақслар йўналиши таркибидан ташкил топган.

Танловга жами 1 200 га яқин видеороликлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 та энг яхшилари омма эътиборига ҳавола этилди.

Танлов натижалари кўра ўз чиқишлари билан ноанъанавий рақс намойиш қилган Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги 2-мактабнинг 11-“А” синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди.

Бу каби танловлар ёшларнинг бўш вақтида ўз иқтидорларини ривожлантиришга ва яширин қирраларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Baham ko'ring: