Хавфсизлик сиёсати

Cookie файллардан фойдаланиш тўғрисида эслатма:

Кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш учун www.uzedu.uz веб-сайтида Cookie файллардан фойдаланилади. www.uzedu.uz веб-сайтида қолиш орқали сиз махфийлик сиёсати ва шахсий маълумотларингиздан фойдаланиш шартларини қабул қиласиз.

Фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг веб-сайтига (www.uzedu.uz) ташриф буюриш ёки ундан фойдаланиш орқали сиз фойдаланувчи шартномасининг ушбу шартларини ва махфийлик сиёсатини тўлиқ қабул қиласиз.

Фойдаланувчи шартномаси ва махфийлик сиёсати шартларини қабул қилиш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг веб-сайтидан фойдаланиш (www.uzedu.uz) қуйидаги фойдаланиш шартлари орқали амалга оширилади («Шартлар»). Ушбу сайтнинг исталган саҳифасига кириш орқали сиз ушбу Шартларга розилик билдирасиз. Ушбу Шартлар ўзгариши мумкин ва янгиланган шартлар олдиндан огоҳлантирмасдан эълон қилинади. Ушбу сайтда сиз вазирлик фаолияти, унинг ҳудудий бўлинмалари, вазирлик томонидан ўтказиладиган тадбирлар, матбуот хизмати томонидан эълон қилинган янгиликлар, танловлар тўғрисида ва бошқа маълумотларни олишингиз мумкин.

Cookie-файллар ҳақида маълумот

Сайтнинг баъзи бўлимлари пароль билан ҳимояланган.  Сиз www.uzedu.uz веб-сайтида  сайтнинг пароль билан ҳимояланган бўлимларига паролни қайта киритмасдан қайтишингиз учун Cookie файллардан фойдаланилади (Cookie файллар компьютерингизда жойлашган ва Интернет-браузерингиз томонидан бошқарилади).

Фойдаланиш давомидаги чекловлар

Сиз www.uzedu.uz сайтидан фақат ушбу фойдаланиш шартларига мувофиқ қонуний мақсадларда фойдаланишингиз мумкин, Сиз қуйидагиларга розилик билдирасиз:

- сайтни ишини тугатишга, ортиқча юкланишларга, сайтга зарар етказилишига ёки бошқа бирон бир салбий оқибатларга олиб келадиган, шунингдек, бошқа учинчи шахсларнинг сайтдан фойдаланишига тўсқинлик қиладиган, шу жумладан уларнинг сайт билан ишлаш имкониятларини пасайтирадиган усулда фойдаланмаслик;

- сайтга бирон бир мақсадда кириш, шу жумладан сайтга жойлаштирилган материалларни кузатиб бориш ва нусхалаш учун роботлар ёки бошқа автоматик қурилма, усул ёки воситалардан фойдаланмаслик;

-сайтнинг тўлиқ ишлашига ҳалақит берадиган ҳар қандай қурилмалар, дастурий таъминот ва протседуралардан фойдаланмаслик;

- ҳар қандай турдаги зарар келтирувчи турли вирусларни жўйламаслик;

- сайтга рухсатсиз кириш ҳуқуқини олишга, сайтнинг бирон бир бўлимига, сайт маълумотларини сақлайдиган серверларга ёки сайт билан боғлиқ бўлган ҳар қандай серверларга, компьютерларга ва маълумотлар базаларига аралашишга, уларга зарар етказишга ёки ишлашини тўхтатишга уринмаслик;

-сайт ишлаш фаолиятига DOS ёки DOS ҳужумини бўлишиш орқали ҳалақит бермаслик;

- сайтнинг нормал ишлашига бошқа йўл билан ҳалақит бермаслик.

Жавобгарлик

www.uzedu.uz сайтидан фойдаланган ҳолда сиз ўз ҳаракатларингиз ва сайт маълумотларидан фойдаланиш оқибатлари учун тўлиқ жавобгар бўласиз.

www.uzedu.uz веб-сайтидаги маълумотлар операторнинг олдиндан ёзма розилигисиз улардан нусха кўчириш, нашр этиш, кўпайтириш, жўнатиш ёки тарқатилиши, шунингдек Интернет ёки оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши мумкин эмас.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш

www.uzedu.uz сайтидан фойдаланиш орқали, сиз шахсий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланишга ҳақида хабардор эканлигингизни тасдиқлайсиз.

Сайт фойдаланувчилари  шахсий маълумотлари Ўзбекистон Республикасининг шахсий маълумотларга оид амалдаги қонунчилиги талабларига риоя қилинган ҳолда сақланади ва қайта ишланади.

Поделиться в: