«PISA​ тадқиқотида креатив фикрлашни баҳолаш доираси» номли қўлланма нашрдан чиқди

 

Креатив фикрлаш инсонга XXI аср жамиятида муваффақиятли фаолият юритиш учун керакли бўлган муҳим компетенциялардан биридир. «XXI аср кўникмалари» ёки «XXI аср компетенциялари» деб аталадиган бу компетенциялар муттасил ўзгариб бораётган, биз билган касблар йўқолиб, янги мутахассисликлар пайдо бўлаётган, глобаллашган, мавжуд маълумот ҳажми ҳар сонияда бир неча баробарга ошиб бораётган, рақамлашган жамиятда мослаша олиш ва ўз ўрнини топиш учун жуда муҳимдир. Бу компетенциялар когнитив кўникмаларнинг юқори даражадаривожланган бўлишини, жумладан, мантиқий фикрлаш, солиштириш, таҳлил ва синтез, муаммоларга якка тартибда ва жамоа бўлиб ностандарт ечимлар топа олиш қобилиятларини тақозо қилади. Бу кўникмаларни ривожлантириш эса, ўз навбатида, анъанавий контентгаасосланган педагогика ва баҳолаш усулларидан чекиниб, компетенцияга асосланган ўқитиш ва баҳолашни жорий қилишни талаб қилади.

Ўзбекистон 2022 йилда илк бор қатнашиши кутилаётган PISA халқаро баҳолаш дастури ўқувчиларнинг ўқиш, математик ва табиий-илмий саводхонлиги билан бир қаторда, креатив фикрлашини ҳам баҳолайди. Креатив фикрлашни ривожлантириш ва баҳолаш учун эса биринчи навбатда бу доменнинг ўзини тушуниш, унинг илмий асосларини тадқиқ қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган «PISA тадқиқотида креатив фикрлашни баҳолаш доираси» номли адабиётайнан креатив фикрлаш доменининг компонентларини, креатив фикрлаш доменига таъсир қилувчи омилларни халқаро тадқиқотларга таянган ҳолда очиб берилган. Хусусан, креатив фикрлаш деганда нима тушунилиши, креатив фикрлашнинг қай даражада контент ва бошқа доменларга боғлиқлиги, таълим жараёнида креатив фикрлашнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин бўлган ижобий ва салбий омиллар батафсил ёритилган. Шубҳасиз, креатив фикрлаш доменининг илмий асосларини тушуниш педагогларга таълим жараёнида ўқувчиларининг креатив фаолиятини рағбатлантириш учун самарали метод ва технолгияларни танлашда катта ёрдам беради.

Мазкур адабиётнинг яна бир муҳим жиҳати – креатив фикрлашни текширишга қаратилган PISA тест топшириқлари намуналари, уларнинг тавсифи, унда текшириладиган компетенциялар ва баҳолаш мезонлари келтирилганлигидир. Бу эса бевосита PISA дастурида қабул қилинган креатив фаолиятни баҳолаш механизмларини тушунишда катта кўмак бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчилар шу сингари топшириқларнинг қандай ишлашини бевосита таҳлил қилиб, тушуниб, ўз дарсларига киритиш имкониятига эга бўладилар.

Таълим жараёнида функционал ва креатив компетенцияларни ривожлантириш ва уларни баҳолашга қаратилган манбалар, афсуски, ўзбек тилида жуда кам. Мавжуд манбалар асосан контент педагогикасига асосланган бўлиб, улар, юқорида айтилганидек, ҳар доим ҳам ХХИ аср кишиси эҳтиёжларини ҳисобга олмайди.

Кўпчиликнинг хорижий тильдаги манбалардан фойдаланиш имконияти йўқлигини ҳисобга олсак, мазкур адабиёт педагоглар ва таълим соҳаси вакиллари учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, қўлланма Ҳудудиймалака ошириш марказлари, ҳудудий бошқармалар, 348 та халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга йўналтирилган таянч мактаблари ҳамда тегишли ташкилотларга беғараз тарқатилади.

«PISA тадқиқотида креатив фикрлашни баҳолаш доираси» номли қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг.

miii14.jpg

Baham ko'ring: