“Касб-ҳаёт учун” онлайн танловида иштирок этинг

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари мактаб ўқувчиларини касбга тайёрлаш бўйича “Касб-ҳаёт учун” ўқув қўлланмалар танловини ўтказмоқда.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги шаклдаги ариза билан мурожаат этиш мумкин.

Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган  замонавий касблар, яъни ўқувчи-ёшларни жорий ва истиқболдаги касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган ўқув қўлланмалар (“Times new Roman” шрифт, 14 ўлчамда ёзилиши шарт) 2020 йилнинг 15 декабрь кунига (шу куни ҳам) қадар q.alimardonov@хtv.uz электрон манзилига юборилади.

Ўқув қўлланмалар экспертлар томонидан баҳоланади ва 3 нафар ғолиб аниқланади.

Ғолиблар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади: 

1-ўрин учун – 7 000 000 сўм; 

2-ўрин учун – 5 000 000 сўм; 

3-ўрин учун – 3 000 000 сўм.

Ғолиб деб топилган ўқув-қўлланмалар танловдан сўнг ташкилотчи вазирликларнинг расмий сайтларида эълон қилинади.

Танловда фаол иштирок этинг!

Baham ko'ring: