Она тили ва адабиёт ўқитувчилари ўртасида танлов эълон қилинади

5 та муҳим ташаббус доирасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси билан ҳамкорликда «Нутқимизда сўзлар жилоси» шиори остида умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида танлов ташкил этилмоқда.

Танлов 2-босқичда ўтказилади:

1-босқич: Ижодий ишларни қабул қилиш – 2020 йилнинг 1-20 ноябрь кунлари;

2-босқич: Ижодий ишларни экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиш – 2020 йилнинг 20-30 ноябрь кунлари этиб белгиланган.

Танловда она тили ва адабиёт ўқитувчилари ўзбек мумтоз адабиётини ўқитишнинг замонавий йўлларини 5 дақиқалик видеороликда кўрсатиб беришлари лозим.

Ушбу танловда ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан ғолиблар аниқланиб, уларга пул мукофотлари ва махсус дипломлар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, иштирок этиш учун видеороликлар 5tashabbus_uymizda телеграм ботига юборилиши лозим.

Мазкур танлов низоми билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: /uploads/2020/10/nizom-tanlov.doc

Baham ko'ring: