Олмазор тумани ҳокими оталиққа олган мактабини «Замонавий мактаб»га айлантирди

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов ташаббуси билан тумандаги 191-умумтаълим мактаби «Замонавий мактаб» лойиҳаси дастури асосида жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

2019 йилнинг ноябрь ойида таъмирга тушган мактаб, 1971 йилда қурилган бўлиб, қуввати 960 ўринни ташкил этади. Бугунги кунда мазкур таълим муассасасида 2207 нафар ўқувчи таълим олаётгани мактабнинг ҳудуддаги энг талабгир мактаблардан эканлигидан далолат бериб турибди.

Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мансабдор шахсларга мактабларни оталиққа олиши юзасидан топшириқлар берилган. Юқоридаги мактабнинг замонавий қиёфага киргани ана шу ишларнинг амалий натижаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

photo2020-11-1217-31-02.jpg

Таъкидлаш жоиз, оталиққа олинган мактаблар янгича қиёфа касб этиб, таълим олаётган ўқувчиларни илм олишга иштиёқини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Барча ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда тадбиркорларимизни мактаб таълимини ривожлантириш бўйича умуммиллий ҳаракатга қўшилишга чорлаймиз! Зеро, мактабларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш орқали биз таълим сифатини ошириш бўйича албатта қўйилган мақсадларга эришамиз. Сиз ҳам ташаббусга қўшилинг!

Baham ko'ring: