«Обод мактаб» экологик танлови ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Обод мактаб» экологик онлайн кўрик-танлови эълон қилинган эди .

Мазкур танловда таълим муассасалар томонидан юборилган 400га яқин видеороликлардан танлов низоми талабларига мос бўлган энг яхши 42 та ижодий ишлар саралаб олинди.

Жамоатчилик томонидан ғолибларни аниқлаш учун сараланган видеороликлар вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий танловлар саҳифасида эълон қилинди. Овоз бериш жараёнларининг якуний натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган қўйидаги таълим муассасалар «Обод мактаб» танлови ғолиби деб топилди.

Обод мактаб-2021» кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари Р Ў Й Х А Т И

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 8-сонли умумтаълим мактаби

Андижон вилояти Бўстон тумани 26-сонли ДИМИ

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 8-ДИМИ

Жиззах вилояти Жиззах шаҳри 22-ИДУМ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 4-сонли умумтаълим мактаби

Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-АФЧЎИМ

Наманган вилояти Чортоқ тумани 48-сонли умумтаълим мактаби

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани 8-сонли умумтаълим мактаби

Сирдарё вилояти Ховос тумани 13-сонли умумтаълим мактаби

Сурхондарё вилояти Ангор тумани 7-сонли умумтаълим мактаби

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 43-сонли умумтаълим мактаби

Фарғона вилояти Фарғона шаҳри 25-сонли умумтаълим мактаби

Хоразм вилояти Янгибозор тумани 10-ДИМИ

Тошкент шаҳар Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

Baham ko'ring: