Малака ошириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Жорий йилнинг октябрь ойида English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) дастури Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Халқ таълими вазирлигининг халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларига ташриф буюриб, давлат мактабларида ишлаётган дастурга қизиқувчи инглиз тили ўқитувчиларидан аризалар қабул қилди.

Бугунги кунга қадар дастурда қатнашиш учун 1500 нафардан ортиқ ўқитувчи ариза топширди.

Барча мезонларга жавоб берувчи ярим финалчилар стандартлаштирилган институционал TOEFL тестидан ўтади, тест ўқитувчиларнинг инглиз тили кўникмаларини бахолайди. Номзодлар учун тест мутлақo бепул бўлиб, у Америка Кенгашлари томонидан бошқарилади ва саралаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. ESN: STT финалчилари Америкада холис саралаш қўмитаси томонидан танлаб олинади.

Ҳурматли ўқитувчилар, имкониятни қўлдан бой берманг!

Дастурда иштирок этишни истасангиз https://www.esn-teachers.org/a... орқали 2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 17:00га қадар онлайн ариза топширишингиз мумкин.

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) - Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: умумтаълим мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш дастури Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси, Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган бўлиб, Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчиларининг касбий ривожланиши учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Уч йиллик лойиҳа давомида 15.000 нафар инглиз тили ўқитувчилари ESN: STT малака ошириш семинарлари ва тадбирларида иштирок этади. Бундан ташқари, ўқитувчилар TESOL Асосий Сертификат дастурида иштирок этиб, муваффақиятли тамомлаганидан сўнг сертификатни бепул қўлга киритади. Ушбу халқаро эътироф этилган ўқув сертификати бир киши учун 2000 АҚШ доллари қийматида баҳоланган.

Baham ko'ring: