Мактабларга 71 мингдан ортиқ бадиий адабиётлардан иборат китоблар карвони жўнатилди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда 14 та ҳудуддаги барча умумтаълим мактаблари учун 70 номдаги жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан иборат жами 71 500 дона бадиий адабиётлар карвони вилоятларига жўнатилди.

2k2a9225.jpg

Бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотишдан иборат.

Ушбу китоблар таълим муассасаларига етказилгандан сўнг, «Китоб тақдимоти», «Китоб ҳафталиги», «Мен севган адиб» каби тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

2k2a9201.jpg

Мазкур китоблар келгусида ўқувчи ва ўқитувчиларини бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш билан бир қаторда, ўзаро ҳурмат туйғуларини шакллантиришга, илмли ва зукко ёшларни тарбиялашда хизмат қилади.

Baham ko'ring: