Май ойида 452 нафар халқ таълими бўлими мудирлари, ходимлари ва мактаб директорлари санаторийларда бeпул дам олишди

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ 2021 йилда январь ойидан бошлаб халқ таълими тизимидаги бир гуруҳ ходимларни санаторийларда дам олишлари бўйича маълумотлар бериб бормоқдамиз.

Жорий йилнинг май ойида Касаба уюшмалари федерация тасарруфидаги 22 та санаторийларда ўн кун давомида 452 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари саломатликларини мустаҳкамладилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак 2021 йилда январь-май ойларида 2 148 нафар ходимлар санаторийларда дам олишлари ташкиллаштирилди.

Жумладан, Тошкент вилоятидаги 40 нафар ходимлар вилоятдаги Ботаника, Умид Гулшани, Бўстон, Оқтош шаббода, Кохинур, Оқтош, Жиззах вилоятидаги Зомин, Тошкент шаҳридаги Чинабад, Турон каби санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаларида нафас олиш, юқори нафас йўллари ва неврологик, овқат ҳазм қилиш, акушер-гинекологик, урологик, эндокренологик касалликлар, кардиологик,юрак қон томирлари тизими, қон айланиш тизими аъзолари ва бошқа хасталикларни даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олдилар.

Шунингдек, касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлимлари ва санаторий маъмурияти томонидан санаторийда дам олаётган ходимларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилди.

Жорий йилнинг июнь ойидан сентябрь ойига қадар юқорида қайд этилган Фармонга мувофиқ туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

Baham ko'ring: