Қутлиев Сирожиддин Ҳамроқулович

Халқ таълими муассасаларини қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
- 09:00 - 18:00
- +998 71 241 02 37
- +998 71 241 02 37
- s.qutliyev@xtv.uz
Қутлиев Сирожиддин Ҳамроқулович 1979 йил 11 май куни Бухоро вилоятида туғилган. 2000 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган.
1996-2000 йй. - Бухоро давлат университети талабаси
2000-2001 йй. - Жондор туманидаги электр алоқа ва коммуникация бўлими компютер оператори
2001-2004 йй. - Жондор туманидаги марказий машина трактор парки чет эл техникаларига техник хизмат кўрсатиш бўлими ҳисобчи ёрдамчиси
2005-2008 йй. - Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Мактабларни ривожлантириш ва моддий таъминот бўлими таъминот бўйича мутахассиси
2008-2013 йй. - Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимининг мактабларни ривожлантириш ва таъминоти бўйича мутахассиси
2013-2015 йй. - Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоботи ва моддий таъминлаш бўлими бошлиғи
2015-2017 йй. - Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Давлат таълим стандартлари мониторинги
бўлими моддий таъминот бўйича мутахассиси
2017-2018 йй. - Халқ таълими вазирлиги Бино ва иншоотлардан фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш
ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари
2018 й. - ҳ.в. - Халқ таълими вазирлиги Халқ таълими муассасаларини қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи
Қуйидагилар Қурилиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
республикадаги мавжуд таълими муассасаларини бино-иншоотларини хатловдан ўтказиш, улардаги мавжуд ўқув ва ёрдамчи бинолари ҳолатини аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш;
таълим муассасаларини қурилиш-таъмирлаш (янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаларини тайёрланиши бўйича мониторинг тизимини ўрнатиш ва ҳар 15 кунда раҳбариятга маълумот киритиб бориш;
ҳудудларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилаётган муассасаларда ишларнинг боришини ўрганиб бориш ҳамда ҳолат юзасидан вазирлик раҳбариятига таклиф киритиб бориш;
халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларини спорт иншоотлари билан таъминланганлиги бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда спорт заллари мавжуд бўлмаган муассасаларда уларни қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
янгидан қурилаётган уй-жойлар, массивларни жойлашуви, улардаги аҳоли сони ҳамда яқин атрофдаги таълим муассасаларини жойлашувини ўрганиш ва натижалари юзасидан янги мактаб биноларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
таълим муассасаларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича иш турлари ва уларга сарф этиладиган маблағ миқдорларини аниқлаш (бино ва иншоотлар том қисми, иссиқлик тизими, цинган ойналарни алмаштириш, бинони жорий таъмирлаш ва бошқалар);
таълим муассасаларига кўмир (брикет) ва суюқ ёқилғиси эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ҳар бир муассаса кесимида эҳтиёжларни шакллантириш;
кўмир (брикет) ва суюқ печь ёқилғини етказилиши юзасидан мониторинг юритиш;
таълим муассасаларидаги яроқсиз, қўлбола ва маънавий эскирган иситиш қозонлари, иситиш печлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириш ва вазирлик раҳбариятига уларни алмаштириш бўйича таклиф киритиш;
юқори ташкилотлардан келадиган топшириқлар, жойлардан тушадиган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш, жавоб хатларини йўллаш;