Қорақалпоғистондаги мактаблар шароитини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяповлар раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мажлислар залида «Пандемия вақтида мактаблар очилиши ҳамда фаолияти йўлга қўйилган мактабларнинг карантин қоидалари ва талабларига қатъий амал қилиниши ва коронавирус пандемияси шароитида халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш» бўйича видеоселектор йиғилиш ўтказилди.
16-2.jpg

Мазкур йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирлари ва тегишли масъул ходимлар қатнашди.

Видеоселектор йиғилишда глобал хавф сифатида бутун дунёни қамраб олган, хусусан, мамлакатимиз ҳаётида ҳам барча соҳаларга ўз таъсирини ўтказаётган пандемия шароитида мактабларда узлуксиз таълимни ташкил этиш ва узвийликни таъминлаш, дарс жараёнларини оқилона йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Анъанавий ва онлайн тарзда ташкил этилган мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчи ва бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

7-2.jpg

Қайд этиш жоизки, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчилардан олинган тест натижалари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг 17 та ҳудудида жами 727 та умумтаълим муассасаларидан жорий йилнинг 23 сентябрь куни ҳолатига кўра 414 та умумтаълим мактабларга босқичма-босқич анъанавий тарзда дарслар бошланишига рухсат берилган.

Аввалроқ хабар берилгандек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов умумтаълим мактаблардаги шароитларни ўрганиш мақсадида Нукус шаҳри ҳамда Хўжайли туманларига ташриф буюрган эди.

10-2.jpg

Бугун, Нукус ҳамда Тахиатош туманларида жойлашган умумтаълим мактабларига ташриф буюриб мактабларда яратилган шарт шароитлар ҳамда ўқув жараёнлари кўздан кечирилди.

Ташриф давомида Нукус ҳамда Тахиатош туман халқ таълими бўлими мудирлари, ўринбосарлари ҳамда умумтаълим мактаб директорлари ва масъул ходимларга коронавирус пандемияси шароитида халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келган савол ва тушунмовчиликларга жорий йилнинг 21 сентябрдаги Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма хати асосида аниқликлар киритилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.

17-2.jpg

Шунингдек, ҳудудларда жойлашганмактабларнинг куз қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдиларТаъмир ишлари давом этаётган мактабларга ташриф буюриб таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ва кузатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Таълим муассасалардаги шароитларни ўрганиш  ишлари давом этмоқда.

Baham ko'ring: