“Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг 1-босқичи бошланиш арафасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасалари “Она тили” ва  “Ўзбек тили” фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови ташкил этилмоқда.

Ушбу танловнинг 1-босқичи 2021 йил 15 – 22 сентябрь кунлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан белгиланган иловадаги таълим муассасаларида ташкил этилишини маълум қиламиз.

Иштирокчилар танловда қатнашиш куни ва вақтларига оид маълумотларни тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан олишлари мумкин.

Танловнинг 1-босқичи (тест)ни  ўтказиш  ДИСЛОКАЦИЯСИ

photo2021-09-1021-22-35.jpg

Baham ko'ring: