Илк бор мактаб ўқувчиси нуфузли Халқаро физика олимпиадасида ғолиб бўлди

Жорий йил 17-24 июль кунлари Литва давлати томонидан 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилган эди. 

Унда дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар иштирокчилар қатнашди. 19 июль куни олимпиаданинг амалий қисмида иштирокчилар 2 та топшириқни бажарди ва 21 июль куни эса назарий босқичда 3 та масала берилди. 

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 

Раил Хашаев — Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси  бронза медалини қўлга киритди. 

Мадина Хасанжонова — С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси  4-даражали диплом билан тақдирланди.

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида

 

Baham ko'ring: