Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

2021 йил 9 сентябрь санаси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”  562-сон қарори қабул қилинди.

Қарорнинг биринчи иловасида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиада иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадалар 9-10-11 синф ўқувчилари ўртасида қуйидаги фанлардан ўтказилади:

Биринчи гуруҳ фанлар (Нуфузли халқаро олимпиадалар (IMO, IBO, IChO, IPhO, IOI) ўтказиладиган фанлар)

✅1. Математика

✅2. Физика

✅3. Кимё

✅4. Биология

✅5. Информатика ва ахборот технологиялари

Иккинчи гуруҳ фанлар

✅6. Она тили ва адабиёт

✅7. Ўзбек тили (бошқа тилларда таҳсил оладиганлар учун)

✅8. Қорақалпоқ тили

✅9. Рус тили ва адабиёти

✅10. Инглиз тили

✅11. Немис тили

✅12. Француз тили

✅13. Тожик тили

✅14. Қозоқ тили

✅15. Тарих

✅16. География

Махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун фан олимпиадаси ўтказиладиган фанлар

✅17. Она тили ва адабиёт (Махсус)

✅18. Математика (Махсус)

Ушбу қарор бўйича қолган маълумотларни кейинги эълонларимизда ёритиб борамиз. Янгиликларни кузатиб боришда давом етинг.

Baham ko'ring: