ХТВ «Мен, отам ва онам спортчи оиламиз» шиори остида танлов эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги «5 ташаббус таътильда» онлайн танловлар доирасида «Мен, отам ва онам спортчи оиламиз» шиори остида танлов эълон қилади.

I. Танлов шартлари қандай?

1) Видеороликда ота-оналар фарзандлари билан спортнинг муҳимлигини очиб бериши лозим бўлади. Бунда спортчи оила эрталабки бадантарбия, қувноқ стартлар мусобақалари ташкил этган ҳолда жараёнларни видеоролик шаклда тайёрлаши керак бўлади. Видеоролик ҳажми 10 мегабайтдан ошмаслиги лозим.

2) Видеороликлар 2020 йил 5 августдан 15 августга қадар 10:00дан 16:00гача

https://t.me/besh_tashabbusuyimizda телеграм манзилига юборилади.

II. Ғолибларни аниқлаш тартиби қандай?

Ғолиблар 100 баллик тизимда баҳоланади:

қувноқ стартлар мусобақалар форматига мослиги – 40 баллгача;

спорт мусобақаси сценарий асосида тайёрланганлиги – 20 баллгача

спорт мусобақасида барча оила аъзолари иштирок этганлиги – 20 баллгача;

спорт ўйинларини оригиналлиги – 20 баллгача.

Ғолиблар 18 август куни соат 20:00 да https://t.me/besh_tashabbusuyimizda телеграм каналида эълон қилинади.

III. Ғолиблар қандай мукофотланади?

1-, 2- ва 3-ўрин соҳиби ва соҳибаларига Халқ таълими вазирлигининг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги намунадаги тартиб бўйича ва хештегларни кўрсатган ҳолда маълумотларни тўлдириш талаб этилади:

#спортчи_оила

#спорт_бирдамлик_танловига

Намуна: Наманган вилояти Чортоқ тумани 45-сонли умумтаълим мактабининг 7-б-синф ўқувчиси Ҳалилов Ҳамид Жамшидович ота-оналари ва ака-укалари (опа-сингиллари) билан спорт машқларини бажаришмоқда (рус ва қорақалпоқ миллатига мансуб оилалар русча ва қорақалпоқча тўлдириши мумкин).

Белгиланган талаб асосида юборилмаган видеороликлар қабул қилинмайди

Мумкин эмас:

10 мегабайтдан ортиқ бўлган видеоролик

Танловда кўрсатилган вақтдан ташқари вақтда юбориш.

Бир кишидан бир неча кишиларнинг ролигини юбориш.

Baham ko'ring: