Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига мукофотлар топширилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 август куни Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилда масофавий тарзда ўтказилган халқаро кимё ва биология фан олимпиадаларида иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қилди.

Хусусан, 25 июль куни масофавий тарзда ўтказилган нуфузли 52-Халқаро кимё олимпиадасида дунёнинг 60 давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Ушбу олимпиадада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

24 август куни масофавий тарзда ўтказилган, дунёнинг 52 давлатидан жами 262 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этган 31-Халқаро биология олимпиадасида юртимиз шарафини 4 нафар иқтидорли ўқувчи ҳимоя қилиб, 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

photo2020-08-2710-31-09-145.jpg

Эслатиб ўтамиз, Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 (111 млн 500 минг сўм) баравари, ўқитувчисига — 
450 баравари (100 млн 350 минг сўм) миқдорида;

2-ўрин (кумуш медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 (66 млн 900 минг сўм) баравари, ўқитувчисига — 
250 баравари (55 млн 750 минг сўм) миқдорида;

3-ўрин (бронза медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 (44 млн 600 минг сўм), ўқитувчисига — 150 баравари 
(33 млн 450 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофотлари белгиланган.

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишлича қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Халқаро математика ва Халқаро информатика олимпиадаларида иштирок этиши режалаштирилган.

photo2020-08-2710-41-19-2.jpg

Маълумот учун:

  • 2019 йилда ўқувчиларимиз томонидан нуфузли Халқаро фан олимпиадаларида 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари қўлга киритилган, уларга ва уларнинг ўқитувчиларига жами 714 миллион сўм пул мукофоти топширилган.
  • Нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

 

2020 йил Халқаро кимё ва Халқаро биология олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган, бир марталик пул мукофоти билан тақдирланган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари

Биология фанидан

Ўқувчи

Таълим муассасаси

Натижа

Пул мукофоти миқдори

Ўқитувчиси

Пул мукофоти миқдори

Саида Валижонова

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ТПТИ академик лицей ўқувчиси

Олтин медаль

111 500 000 сўм

Артикбай Ишанкулов

100 350 000 сўм

Равшанбек Каримов

Бухоро вилояти Қоракўл тумани БДУ академик лицей ўқувчиси

Кумуш медаль

66 900 000 сўм

Дилбар
Ғойибова

55 750 000 сўм

Сардор
Тожибоев

Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ЖДПИ академик лицей ўқувчиси

Кумуш медаль

66 900 000 сўм

Бозормурод Абдувахитов

55 750 000 сўм

Кимё фанидан

Ўқувчи

Таълим муассасаси

Натижа

Пул мукофоти миқдори

Ўқитувчиси

Пул мукофоти миқдори

Мирумид Миракбаров

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ТПТИ академик лицей ўқувчиси

Кумуш медаль

66 900 000 сўм

Дилшод Хайдаров

55 750 000 сўм

Дилшодахон Исаева

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ТПТИ академик лицей ўқувчиси

Кумуш медаль

66 900 000 сўм

Бахтиёр Усмонов

55 750 000 сўм

Фирдавс
Собиров

Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 35-мактаб ўқувчиси

Бронза медаль

44 600 000 сўм

Амин
Саидов

33 450 000 сўм

 

Baham ko'ring: