Халқ таълими вазирлигида Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Халқ таълими вазирлигида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси инсон тараққиёти бўйича минтақавий директори Фадия Саада билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Жаҳон банки вакили Фадия Саада билан Жаҳон банки молиявий кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилаётган жорий лойиҳалар хусусида суҳбатлашди.

photo2021-11-2518-38-52.jpg

Учрашув чоғида Жаҳон банкининг мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантиришда кўрсатаётган ёрдами, жумладан, таълим, ижтимоий соҳаларини ислоҳ қилишда қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тегишли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди.  

photo2021-11-2519-30-43.jpg

Сўнгра Халқ таълими вазирлиги мутасадди ходимлари ҳамда Саада хоним Тошкент шаҳридаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мактаб жамоаси билан яқиндан суҳбатлашиб, таълим масканида билим олаётган ўғил-қизларга  турли мавзудаги болалар учун нашр этилган китобларни топширилди.

photo2021-11-2518-38-53.jpg

Жаҳон банкининг  бугунги кунда Ўзбекистондаги дастури Европа ва Осиё минтақасида Туркиядан кейинги энг катта амалиёти ҳисобланади. Ушбу дастур жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра умумий қиймати қарийб 4,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи  26 та лойиҳадан иборат.

photo2021-11-2519-30-3615.jpg

Ушбу лойиҳалар ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг қатор йўналишлари, жумладан, макроиқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, сув ресурсларини бошқариш, ирригация ва дренаж тизимларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти, энергетика, транспорт, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаси, миллий инновацион тизим, солиқ маъмуриятчилиги, пандемиянинг фуқаролар саломатлиги ва мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатишга хизмат қилади.

Baham ko'ring: