Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни ноутбук ва планшетлар билан таъминлаш имтиёзли дастури бўйича Alif Shop билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларини ноутбук ва планшетлар билан таъминлаш бўйича «Алиф Молия» МЧЖ билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ҳамкорликдаги дастур Тошкентнинг учта, 144-сонли, 217-сонли ҳамда 222-сонли мактабларни техника билан таъминлашдан бошланди.

Ҳозирги кунда ўқитувчиларни ноутбук ва планшетлар билан таъминлаш имтиёзли дастурини фақат Тошкентнинг ўзидагина эмас, балки Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширмоқда.

Бугунги кунда мазкур дастурни Бухоро, Жиззах ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида давом эттириш режалаштирилган. Шунингдек таклиф этилаётган жиҳозлар ассортиментини кенгайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Компания вакиллари мактаб ўқитувчилари билан компьютер техникасини муддатли тўловга харид қилиш шартлари бўйича тушунтириш ишларини олиб боради.

Техника харид қилиш учун www.alifshop.uz сайтида ариза қолдириш кифоя, компания ходимлари мактаб раҳбарияти, ўқитувчилари билан боғланишади ва масалани ечишда ёрдам беришади.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга маиший техника воситаларини имтиёзли шартларда бериш истагида бўлган бошқа компанияларни ҳам ҳамкорликка таклиф қилади.

Baham ko'ring: