Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилдан эътиборан республикамизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш анъанаси йўлга қўйилган эди. 

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар Тагаев ҳам халқ таълими тизимида миллатлараро дўстлик ва ҳамкорлик ғояларининг тарғиботида фаол иштирок этгани учун «Халқлар дўстилиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Baham ko'ring: