Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги ITS марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонасига Элдорбек Алишерович Расулов бош директор этиб тайинланди.

Элдорбек Расулов турли йилларда “UZINFOCOM” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида гуруҳ бошлиғи, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида департамент бошлиғи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бугунга қадар Халқ таълими вазирлиги Стратегик таҳлил, прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бошқармасига раҳбарлик қилган.

Маълумот ўрнида:

Элдорбек Расулов 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Baham ko'ring: