Эрматов Дониёр Саитқулович 1979 йил 1 январь куни Жиззах вилоятида туғилган. 2005 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
1996-1997 йй.- “Жиззахсувқурилиш” трестида ишчи
1999-2000 йй.- Зарбдор туман касб-ҳунар лицейи Кичик бизнес хисобчиси
2000-2000 йй.- Зарбдор туман “Нишон” фермер хўжалигида кичик ҳисобчи
2000-2003 йй.- Зарбдор туман А.С.Чўлпон номли 2-сонли ўрта мактабда тарих фани ўқитувчиси
2003-2003 йй.- Зарбдор туман Ғ.Ғулом номли 9-сонли ўрта мактабда тарих фани ўқитувчиси
2003-2004 йй.- Зарбдор туман халқ таълими бўлимида мониторинг секторида мутахассис
2004-2005 йй.- Республика ўқувчилар саройида услубчи
2005-2011 йй.- Республика ўқувчилар саройида Умумий-ташкилий бўлим бошлиғи
2011-2012 йй.- “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
2012-2013 йй.- Халқ таълими вазирлиги “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси етакчи назоратчиси
2013-2016 йй. - Халқ таълими вазирлиги “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири
2016-2019 йй. - Халқ таълими вазирлиги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази директори
2019-2019 йй. - Тошкен шаҳридаги 23-сонли “Меҳрибонлик” уйи директори
2019-2019 йй. - Халқ таълими вазирлиги Ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлашни ривожлантириш
бошқармаси бош мутахассиси
2019 й. ҳ.в. - Халқ таълими вазирлиги Ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлашни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
Ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлашни ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари:
- Таълим муассасаларида ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлашни ривожлантириш ва умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликларини узлуксиз такомиллаштириб боришни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
- Таълим сифати самарадорлигини оширишда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш бўйича турли семинар ва конференциялар ташкил этиш;
- Умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқув дастурлар, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар янги авлодининг яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш ҳамда педагогик амалиётга жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
- Таълим муассасалари эҳтиёжлари учун зарур бўлган дарсликларнинг мультимедиали иловаларини яратиш жараёнини ташкил этиш;
- Ҳудудий бошқарув идоралари томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида ҳар ўқув йилида чоп этиладиган дарсликлар ва ўқув методик қўлланмаларнинг нашр режасини тузиш ва ўрнатилган тартибда тасдиққа киритиш;
- Умумий ўрта таълим муассасаларининг ижара тизимига киритилган дарсликлар билан таъминланишини мувофиқлаштириб бориш ва назоратга олиш;
- Умумий ўрта таълим муассасаларида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг ижроси мониторингини амалга ошириш.