“Энг яхши назорат материаллари” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш, умумтаълим муассасаларининг педагоглари орасидан математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича илғор, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларни қўллаб қувватлаш ва турли фанлар бўйича тест саволлари заҳирасини шаклантириш  мақсадида “Энг яхши назорат материаллари” кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов сиртқи тартибда ташкил этилди ва унда иштирок этиш учун Халқ таълими вазирлигига жўнатилган назорат материаллари орасидан низом талаблари асосида 2393 нафар педагогларнинг ишлари қабул қилинди. Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти ва Республика таълим маркази ҳамкорликда ташкил қилинган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қабул қилинган ишлар баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.

Танлов материалларини баҳолаш натижаларига кўра қуйидаги педагог-ўқитувчилар ғолибликни қўлга киритдилар.

 

т/р

Иштирокчининг
Ф.И.Ш

Иш жойи

Эгаллаган ўрни

Математика фани бўйича

1.

Жумаева Гулноза Бердияровна

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги
2-ИДУМ

1-ўрин

2.

Ҳасанов Бахтиёр

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидаги
47-мактаб

2-ўрин

3.

Қўйжонов Жўрабек Абдуллаевич

Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги
5-мактаб

3-ўрин

Физика фани бўйича

1.

Жумаев Дилшод
Фарҳод ўғли

Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги
43-ИДУМ

1-ўрин

2.

Собиров Шоҳжаҳон
Очил ўғли

Қашқадарё вилояти, Муборак туманидаги
4-мактаб

2-ўрин

3.

Ғопурова Қандинса Икромиддин қизи

Фарғона вилояти, Бағдод туманидаги
56-мактаб

3-ўрин

Кимё фани бўйича

1.

Ашуров Фарход
Тўлқинович

Қашқадарё вилояти, Дехқонобод туманидаги 77-мактаб

1-ўрин

2.

Мансурова Гулноза Шавқиевна

Бухоро вилояти, Когон туманидаги 21-мактаб

2-ўрин

3.

Усмонова Дилфуза Муқимовна

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги 160-мактаб

3-ўрин

Биология фани бўйича

1.

Жумаева Мухиба Жумаевна

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги 6-ИДУМ

1-ўрин

2.

Қўчқорова Саодат Тўлисовна

Бухоро вилояти, Жондор туманидаги
49-ИДУМ

2-ўрин

3.

Эшонхонова Муқаддасхон Жумавоевна

Фарғона вилояти, Бағдод туманидаги
3-ИДУМ

3-ўрин

 Мазкур танловда 1-,2-,3-ўринларни эгаллаб ғолибликни қўлга киритган ўқитувчилар ноотбук, планшет ва смартфонлар ҳамда махсус диплом билан тақдирланади. Мукофотлар ҳудудий бошқармалар томонидан топширилади.

Танловда иштирок этган барча устозларга миннатдорчилик билдирамиз ва бундан кейинги педагогик фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Baham ko'ring: