ДИҚҚАТ! «Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимизда умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг шаъни ва қадрини янада кўтариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган «Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар танловидир.

Мазкур танловнинг асосий мақсади умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари томонидан ўз устозлари фаолиятига нисбатан ҳурмат акс эттирилган видеороликларни яратиш ва тарқатиш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 25-27 октябрь кунлари (25 октябрь 18.00 дан, 27 октябрь куни 18.00га қадар) вазирликнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Халқ таълими вазирлиги танловлари" номли расмий саҳифасига жойлаштирилган видеороликларга овоз бериш (“Like” тўплаш) орқали ташкил этилади.

Вазирликнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги танловлар саҳифасига жойлаштирилган 42 та видеороликлар (ҳар бир ҳудуддан 3 тадан) орасидан энг кўп “Like” тўпланган ижодий ишлар ғолиб деб топилади.

Ғолиблар барча ҳудудлар кесимида (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) аниқланиб, уларга вазирликнинг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Танлов иштирокчилари бўлган ўқувчиларнинг ижодий ишларига ўзингизнинг баҳонгизни беринг ва иштирокчилардан муносибларини аниқлашда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Baham ko'ring: