Чет тили бўйича камида С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга сентябрдан тўловлар амалга оширилади

Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.

Бунда:

✅чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;

✅ушбу сертификатга эга ўқитувчилар учун ҳар ойлик белгиланадиган устамаларни 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.

Шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилди.

Baham ko'ring: