«Баркамол авлод» болалар мактабларида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун кенг нишонланмоқда

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Республикадаги барча «Баркамол авлод» болалар мактабларида «Ғуруримсан, ифтихоримсан, жонажон тилим!», «Тил миллат кўзгуси», «Она тилим – жони дилим», «Тилга эътибор-элга эътибор», «Ватандек буюк номи таббарук – она-тилим» каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ва таниқли ёзувчи ҳамда шоирлар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ўқувчи ёшларни ўзбек тилидаги билимларини янада ошириш билан бир қаторда, уларга буюк алломалар, хусусан, Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тилининг нуфузи, аҳамияти ва қадри нафақат Ватанимизда, балки халқаро миқёсда кун сайин ошиб бораётгани тўғрисида маълумотлар берилди.

vpalvarplrva.jpg

Байрам тадбирида икки мингдан ортиқ тўгарак аъзолари ҳам ўзларининг ижодий чиқишлари, шеър, рақслари билан иштирок этишди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан Алишер Навоий, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуфларнинг тилимизни улуғловчи мисралари ёддан ўқилди.

Тадбирлар доирасида «Баркамол авлод» болалар мактабининг «Ёш мусаввир» тўгарагининг 220 нафар аъзолари иштирокида ўзбек тилига бағишланган ижодий ишлар танлови ҳам ташкил этилди.

Ушбу мавзулардаги тадбирлар «Баркамол авлод» болалар мактаби ва таълим муассасаларда давом этмоқда.

Baham ko'ring: