«Баркамол авлод» болалар мактабларида “STEAM” таълим дастурлари йўлга қўйилди

Ҳар қандай давлатнинг бугунги куни ва келажаги илм-фан ривожи билан боғлиқ бўлиб, юртимизда азалдан илм-фан ва маданий тараққиётни белгилаб берган улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар билан дунёга ном таратган.

Ҳозирда дунё бозорида янги замон технологияларига талаб ошиб бораётганлиги ва бунинг натижасида янги касбларни пайдо бўлаётганлиги юртимизда ушбу соҳаларни ривожлантириш талабларни ортиб боришини кўрсатмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” якунида ажойиб совға сифатида 14 та ҳудудий “Баркамол авлод” болалар мактабларида робототехника ва дастурлаш хоналари ташкил этилди.

2k2a0823.jpg

Мазкур мактабларда робототехника ва дастурлашга хос ва мос бўлган хоналар тайёрланди ҳамда улар тўлиқ замон талабларига мос бўлган жиҳозлар билан таъминланди.

Робототехника ва дастурлаш тўгаракларида эндиликда роботлар жанги, роботлар футболи каби замонавий танловларни ташкил этиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, тўгарак раҳбарлари махсус ўқув курслар ёрдамида ўқитилади.

2k2a0821.jpg

Ушбу робототехника ва дастурлаш тўгаракларига жами 3 200 нафардан ортиқ ўқувчиларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Бу каби ғоялар келгусида инженерлик соҳаларини ривожлантиришга ва келажак технологияларни кашф этишга имконият беради.

Baham ko'ring: