“Ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш бўйича эксперт” Республика танлови ғолиблари аниқланди

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Халқ таълими вазирлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC) билан ҳамкорликда “Ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш бўйича эксперт” Республика танлови ўтказилди. 3 босқичда ташкил этилган ушбу танлов онлайн тарзда @psyforum телеграм канали орқали уюштирилди.

Танловни ташкил этишдан мақсад – халқ таълими тизимида фаолият юритаётган психолог ва педагогларнинг ёшлар орасида ҳаётий кўникмалар, жумладан, зарарли одатларга “йўқ” дейиш, стрессларни бошқариш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўникмаларини ривожлантириш, ота-она ва фарзандлар ҳамда ўқувчилар орасида ижобий муносабатларни шакллантириш орқали мактаб ва оилада барқарорликка эришишга ўргатиш юзасидан малакасини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Танловнинг 1-босчиқида иштирокчилар умумтаълим мактабларида амалиётга татбиқ этилган “Аҳил оила – Бахтли мактаб” тренинг дастури бўйича тест орқали билимларини синовдан ўтказишди.

2-босқичида эса мазкур тренинг дастур асосида иштирокчилар 3 ҳафта давомида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш тажрибасини шакллантирдилар ҳамда ўз фаолиятини тақдимот шаклида намойиш этдилар.

Иштирокчиларнинг тақдимотлари “Аҳил оила – Бахтли мактаб”  тренинг дастури бўйича миллий тренерлар томонидан баҳоланди ҳамда 13 нафар энг кучли деб топилган иштирокчилар 3-финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Финал тренинг дастур юзасидан очиқ ва ёпиқ саволлардан иборат тестлаштириш шаклида бўлиб ўтди.

Танловнинг биринчи босқичида Республика бўйича 2 мингга яқин педагог ва психологлар иштирок этди, шулардан 100 нафари иккинчи босчиқда қатнашган бўлса, 13 нафари учинчи финал босқичида иштирок этди. Қуйида финал босқичи иштирокчилари ва уларнинг танловда эгаллаган ўрни келтирилган.

Ташкилотчилар томонидан ғолибларга диплом билан биргаликда қуйидаги совғалар тақдим этилади:

1-ўрин – планшет;

2-ўрин – смартфон

3-ўрин – смартсоат.

Қолган барча финал соҳиблари эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

“Ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш бўйича эксперт” Республика танлови иштирокчиларининг умумий тўплаган баллари ва эгаллаган ўрни қўйидаги жадвалда:

 

 

 

 

 

Андижон вилояти

11-ўрин

150

Абдуллаева Дилнозахон

Шаҳрихон тумани, 44-ИДУМ амалиётчи психологи

10-ўрин

151

Юсупова Дилрабохон

Олтинкўл тумани, 1-мактаб амалиётчи психологи

12-ўрин

142

Алиева Хонзодабегим

Андижон шаҳар, 55-мактаб амалиётчи психологи

Жиззах вилояти

6-ўрин

252

Азизов Умирзоқ

Фориш тумани, 15-мактаб амалиётчи психологи

Қашқадарё вилояти

3-ўрин

290

Тошева Моҳинур

Қарши шаҳар, 21-мактаб амалиётчи психологи

7-ўрин

242

Рузиев Нурбек

Касби тумани, 55-мактаб амалиётчи психологи

5-ўрин

254

Халилова Сарвиноз

Карши шахар, 39 мактаб  амалиётчи психологи

1-ўрин

318

Аминова Матлуба

Қарши туман, 1-мактаб амалиётчи психологи

Навоий вилояти

8-ўрин

165

Атамуродова Мухаббат

Қизилтепа тумани, 36-мактаб амалиётчи психолог

Хоразм вилояти

4-ўрин

267

Иброгимова Юлдуз

Хива туман, 27-мактаб амалиётчи психологи

2-ўрин

309

Рахимова Дилрабо

Ҳива шаҳридаги Президент мактаби амалиётчи психологи

9-ўрин

157

Олланазарова Шохноза

Хонқа тумани, 11-мактаб амалиётчи психологи

13-ўрин

138

Жумабоева Мадинахон

Гурлан тумани, 21-мактаб амалиётчи психологи

 

 
Baham ko'ring: