«Адолат учун таълим» ташаббуси доирасида семинар ташкил этилди

 

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида умумтаълим муассасалари педагог ходимлар учун ишлаб чиқилган одам савдосининг аянчли оқибатлари, жиноятчилик ва коррупция каби иллатларни олдини олиш маданиятини тарғиб қилишга бағишланган ўқув қўлланманинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш» бўйича минтақавий бошқармаси ходимлари, Қўқон шаҳридаги 45 та умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.

photo2021-04-2916-34-10.jpg

Асосий эътибор бугунги кунда ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини ошириш орқали уларда одам савдоси, коррупция, жиноятчилик каби иллатларга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилди.

Тадбир дастурига мувофиқ, иштирокчиларга умумтаълим муассасалари ўқувчиларида шу каби иллатларга нисбатан ғоявий иммунитетни шакллантириш методикаси юзасидан жаҳоннинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, халқаро тренерлар томонидан машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бир қаторда, иштирокчиларига вояга етмаганлар ўртасида содир бўладиган турли ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган видеороликлар намойиш этилиб, муҳокама этилди.

photo2021-04-2812-59-39.jpg

Тадбир якунида иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланиб, уларга маҳаллий тренер мақоми остида умумтаълим муассасалари ўқувчилари орасида тадбирлар ўтказиш имкони яратилди.

Baham ko'ring: