Бир миллион ўзбек дастурчилари

“One million uzbek coders” (“Бир миллион ўзбек дастурчилари”) – uzbekcoders.uz махсус онлайн портали ёрдамида қуйидаги 4 та йўналиш бўйича истаган кишига ИТ мутахассисликларини мутлақо бепул ўрганиш имкониятни берувчи платформа:

  • Маълумотлар таҳлили (Data analysis)
  • Андроид иловалар (Android)
  • Front-End
  • Full-Stack.

Лойиҳа мақсади: “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси доирасида Udacity платформасини дистанцион (масофадан туриб) ўқитиш методологиясини умумтаълим мактабларида жорий этиш.

Мактаб ўқувчилари uzbekcoders.uz платформасида мустақил равишда материалларни ўрганади, вазифалар ва лаборатория ишларини бажаришади.

Умумий курс 120 соатлик ўқишга мўлжалланган. Ҳар бир босқич якунида лаборатория иши топширилади ва тегишли сертификат олинади. Энг сара курс битирувчилари грант учун курашишлари ва Udacity платформасидаги Nanodegree дастурида ўқиш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун якуний имтиҳонни муваффақиятли тугаллаши ва энг юқори баллар билан Топ-150 талик иштирокчилар рўйхатига кириш зарур. Nanodegree дипломлари ахборот технологиялари соҳасидаги йирик компаниялар Google, AT&T, Autodesk, Salesforce ва бошқалар томонидан тан олинади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ва IT Park томонидан «Dubai Future Foundation» билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

uzcoders.jpg

Поделиться в: