9210 та таълим муассасаси дезинфекция қилинди

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жойларда мутахассислар томонидан дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар республикамиздаги 91,5%, яъни 9210 та халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Андижон, Жиззах, Бухоро, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида барча таълим муассасалари тўлиқ дезинфекция қилинди.

Айни вақтда тегишли мутахассислар томонидан барча таълим муассасаларида босқичма-босқич дезинфекциялаш ишлари давом эттирилмоқда.

Baham ko'ring: