«5 ташаббус таътилда» шиори остида ўтказилган 7 та танлов ғолибларига совғалар топширилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан июль-август ойлари ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган «5 ташаббус таътилда» шиори остида ўтказилган 7 та кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ўз ҳудудида тақдирланиши тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.

dsc2750.jpg

Мазкур танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тантанали тақдирлашга бағишланган тадбирлар ҳар бир ҳудудда халқ таълими бўлинмалари раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида ташкил этилди.

photo2020-10-1517-19-24-3.jpg

Эслатиб ўтамиз, танловлар «Рақснинг мафтункор жилоси» шиори остида миллий ва жаҳон рақслари кўрик-танлови, «Оҳангларим етиб борсин дилларингизга» мусиқа танлови, «Ижодкор болалар» расмлар танлови, «Мен, отам ва онам спортчи оиламиз» оилавий спорт танлови, «Таътил – спорт билан татир» спорт танлови, «Китобхон оила» ва «Йил ҳикояси» йўналишларида ўтказилган эди.

photo2020-10-0519-30-42.jpg

Маълумот учун: Ушбу танловларда 42 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ўзларининг 36 мингдан ортиқ ижодий ишлари, 24 минг турли қизиқарли тасвирий санъат асарлари, 18 мингга яқин болалар учун мўлжалланган ҳикоялари билан иштирок этди.

zizzah254.jpg

«5 ташаббус таътилда» шиори остида ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Baham ko'ring: