45-мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Нодира Тошматованинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати бўйича

Уйчи туманидаги 45-мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Нодира Тошматованинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси мурожаатда келтирилган иддаоларни ўз ваколати доирасида ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этди. Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Халқ таълими вазирлиги мактабнинг жиҳозланиши бўйича ҳолатни ўрганган ҳолда ўқув муассасасига керакли жиҳозлар етказиб бериш бўйича чоралар кўради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сонли «Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳокимиятлар мактаб фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга эмас. 

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳокимнинг хатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўрганилиши кераклигини таъкидлайди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Baham ko'ring: