26 нaфaр информaтикa фaни ўқитувчилaри python дaстуридa тaҳсил олмоқдa

Янги Наманган туманидаги 86-ахборот технологияларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган энг билимли, солоҳиятли ва ташаббускор информатика фани ўқитувчиларидан сараланган икки нафардан устоз-муаллимлар “PYTHON” дастури бўйича ўқитилмоқда.

Уч ой давом этадиган мазкур ўқув курси мобайнида ўқитувчилар 3 босқичда тест синовларидан ўтадилар. Биринчи босқич тест синовлари натижаларига кўра 26 нафар педагог саралаб олинган. Эндиликда улар икки ой мобайнида эгаллаган билимлари асосида қайта тест синовларини топширадилар.

Юқори синф ўқувчиларига дастурлаш борасида замонавий билимларни чуқур ўргатиш ва мукаммал билим бериш мақсоди кўзда тутилган мазкур ўқув якунида муваффақиятли таҳсил олган информатикларга махсус сертификат топширилади.

Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Aхборот хизмати

Baham ko'ring: