2021 йилдан мактабларнинг рейтинги тузилади

2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади.

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, рейтинг таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилади.

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;

халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

Baham ko'ring: