2020 ЙИЛДА МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ АТИГИ 23 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ЭТГАН БЎЛСАДА ДАВЛАТ ГРАНТИ УЧУН АЖРАТИЛГАН КВОТАНИНГ 50 ФОИЗИНИ ЭГАЛЛАДИ

Умумтаълим мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш кўрсаткичини аввалги йиллар билан таққослаганда яхшиланиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Хусусан, жорий йилда давлат олий таълим муассасаларига қарийиб 1,5 млн абитуриент ҳужжат топширган бўлса шундан 23 фоизини (347 минг нафар) мактаб битирувчилари ташкил қилган. Қолганлари академик лицей ва коллеж битирувчилари ҳамда энг катта қисми аввалги йилларнинг битирувчилари бўлган. Уларнинг ҳам кўпчилиги бир йил давомида репетиторларга ва тайёрлов курсларига боришган бўлсада, мактабнинг бу йилги битирувчилари натижаси юқорироқ бўлди.

11-синф битирувчиларининг 77 фоизи талаба бўлиш истагини билдиргани уларнинг ўтган йилга нисбатан ўқишга кириш иштиёқи икки бараварга ошганини кўрсатмоқда, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 174 минг нафарга ёки 16 фоизга кўп.

Эътиборли жиҳати, мактаб битирувчилари абитуриентларнинг атиги 23 фоизини ташкил қилган бўлсада Олий таълим муассасалари учун ажратилган жами квотанинг — 34 фоизини (47,9 минг), давлат гранти учун ажратилган квотанинг — 50 фоизини (11,8 минг), тўлов-контракт учун ажратилган квотанинг — 31 фоизни (36,1 минг) эгаллаган. Бу эса мактабларда ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларни олий таълимга йўналтириш ишларининг самарасига яққол мисолдир. Вариатив ўқув режаларини жорий этилган синфларда анъанавий ўқув режада ўқийдиганларга қараганда ОТМга кириш кўрсаткичи юқорироқ бўлган.

Мактаб битирувчиларининг давлат ОТМга кириш натижалари диаграммаларда (нодавлат ва хорижий ОТМлар бу ерда ҳисобга олинмаган):

otmga-kiris-2-variant.jpg

Baham ko'ring: