2020-2021 ўқув йилига дарслик тўплами учун ижара тўлов миқдорлари белгиланди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди. Бунда, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови 2200 сўм ҳисобланиб, тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.

2020-2021 ўқув йилига таълим олиб борилаётган тиллар кесимида дарслик тўплами учун  ижара тўлови миқдорлари қуйидаги ҳаволада:

Ўзбек тили

Рус тили

Қозоқ тили

Қирғиз тили

Туркман тили

Тожик тили

Қорақалпоқ тили 

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида умумтаълим муассасасида дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 октябригача узайтирилди. Шу билан биргаликда, ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим муассасасига мурожаат қилишлари мумкин. Ижара тўлови муддати узайтирилган ҳолларда, мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозим.

Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.

Таъкидлаш жоизки, ўрнатилган тартибга асосан дарсликлар тўлиқ тўпламда ижарага берилади. Дарсликлар тўпламлари тўлиқ берилмаган ҳолатларда ота-оналар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг қуйидаги келтирилган ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин:

т/р

Ҳудудлар номи

Дарсликлар ва адабиётлар бўйича маъсул ходим

Телефон рақами

1.             

Қорақалпоғистон Республикаси

Калхназаров Фархад Мухаммедалиевич

+99893 3682991

2.             

Андижон вилояти

Ахмардинов Озодбек Искандарбек ўғли

+99893 4272778

3.             

Бухоро вилояти

Бахрамова Махсума Гиязовна

+99891 4495420

4.             

Жиззах вилояти

Умаров Дилшод
 Абилович

+99894 5725521

5.             

Қашқадарё вилояти

Турсунова Гулнора Бахриевна

+99890 4260919

6.             

Навоий вилояти

Астанаев Ильхомжон Қодирович

+99899 7550720

7.             

Наманган вилояти

Тўйхонова Ижобат Тургунбоевна

+99894 3071168

8.             

Самарқанд вилояти

Норқўзиев Баходир Худаёрович

+99893 3438543

9.             

Сурхондарё вилояти

Турақулов Олим
Нуралиевич

+99890 2268563

10.          

Сирдарё вилояти

Умурзаков Умид Ражаббоевич

+99899 4708890

11.          

Тошкент вилояти

Баховодинов Қосимжон Абдурахмонович

+99899 8071011

12.          

Фарғона вилояти

 Шокиров Ахмаджон Собирович

+99890 1603122

13.          

Хоразм вилояти

Отажанов Қахрамон Жуманазарович

+99897 3600812

14.          

Тошкент шаҳар

Юсупова Дилорам Машариповна

+99890 9310807

 

Baham ko'ring: