Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

Мазкур эълон жорий йилнинг 26 октябрь санасида эълон қилинган эди. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан билдирилган эътироз ва таклифларга асосан қайта таҳрир қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига асосан мавжуд умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан нодавлат умумтаълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини беғараз бериш назарда тутилган.

2020 йил 14 сентябрда Халқ таълими вазирлигига хусусий ташаббускор «ВАФОХОНОВ РАҲМИДДИН» масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан ташаббус таклифини, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, «Шайхислом» маҳалласида жойлашган собиқ 37-сонли умумталим мактабиниг фойдаланилмасдан бўш турган бино-иншооти ва эр майдонида (14 949 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига мувофиқ мазкур лойиҳанинг контсепцияси. Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йил 22 декабрда тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси контсепциясини потенциал давлат шериги (Халқ таълими вазирлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирди.

Қизиқиш билдириш учун сўров формаси

Лойиҳа концепцияси

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар Қизиқиш билдириш учун сўров 
ва тендерларини (таклифларини) 2020 йил 7 февраль Тошкент вақти билан соат 18.00гача топширишлари керак.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 2а уй (Халқ таълими вазирлиги).

«ДХШ тўғрисида» ги қонуннинг 17-моддасига биноан, Қизиқиш билдириш учун сўров 
ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, Халқ таълими вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказади.

 

Baham ko'ring: