100 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти сара асарларининг аудио китоби яратилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда китобхонлар оммасига етказиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

1452.jpg

Хусусан, вазирлик тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси томонидан «Икки эшик орасида», «Сариқ девни миниб», «Отамдан қолган далалар», «Оқ кема», «Шамол ортидан югуриб» «Ўзбек халқ эртаклари» каби жами 100 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг буюк бадиий намуналарининг аудио китоб шаклидаги вариантлари яратилди.

Шу муносабат билан, бугун 21 январь куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани 238-сонли умумтаълим мактабида мазкур аудио китобларнинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу аудио китоблар тақдимотида вазирлик масъуллари, кутубхоначилар ва ота-оналар иштирок этди.

photo2021-01-2111-38-59.jpg

Тадбирда 100 номдаги бадиий адабиётлар ҳақида маълумот берилиши билан бир қаторда, Республика болалар кутубхонаси ва унинг ҳудудий бўлимларида электрон кутубхоналарни ташкил этиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар сарҳисоб қилиниб, тўпланган илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида тавсиялар берилди.

Маълумот учун: мазкур аудио китобларни www.kitob.uz сайти орқали юклаб олиш ва онлайн тинглаш имконияти яратилган.

Baham ko'ring: