1-синф ўқувчиларига «Президент совғаси» топширилиши пандемия талаблари асосида амалга оширилади

Маълумки, республикамизда пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди.

2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлсада, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра Маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилади.

Мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти «Президент совғалари»ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса «Президент совғалари» айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса кечроқ топширилиши мумкин.

Ушбу жараёнда мактаб маъмуриятлари ва ота-оналардан ўзаро ҳамкорликда касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш сўралади.

Ҳурматли ота-оналар!

«Президент совғаси» ҳозирланаётганда ҳар бир 1-синф ўқувчиси ҳисобга олинган, шу сабабли ҳеч бир бола «Президент совғаси»сиз қолмайди. Хавотирга ўрин йўқ, сиздан фақат карантин талабларига риоя қилган ҳолда совғани қабул қилиб олиш сўралади.

Baham ko'ring: