“Йил ҳикояси” кўрик-танловининг республика босқичи Наманганда ўтказилди

2019.10.10 | Янгиликлар

Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётини тарғиб қилиш орқали улар қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш мақсадида “Йил ҳикояси” мавзусида республика кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловнинг мактаб, туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари жорий йилнинг март-май ойларида ўтказилиб, унда умумий ўрта таълим мактабларининг 3 мингдан ортиқ 9-10-синф ўқувчилари иштирок этди.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Наманган вилояти “Болалар кутубхонаси”да ўтказилиб, беллашувда жами 28 нафар ўқувчи қатнашди.

Кўрик-танловда ғолиблар иккита шарт бўйича аниқланди:

1-шарт - ҳудудларда ўтказилган танловга тақдим этилган ҳикоялар Низом асосида 50 баллгача баҳоланди.

2-шарт - республика ташкилий қўмитаси томонидан белгиланган мавзуда ўқувчилар ҳикоя ёзишди. Ҳикояни ёзиш учун иштирокчиларга икки соат вақт берилди. Ушбу шарт 50 баллгача баҳоланди.

Танлов жараёнларининг ташкил этилиши ҳамда тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев ва масъул вакиллар иштирок этдилар.

Натижаларга кўра, Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-ДИУМнинг 10-синф ўқувчиси Лобархон Жалолова ҳамда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби 9-синф ўқувчиси Муаттархон Маматкаримова “Йил ҳикояси” кўрик-танловининг мутлақ ғолиби деб топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 42-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Азиза Атаниязова ҳамда Сурхондарё вилояти Музрабод туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гулжаҳон Эргашева 2-ўринни қўлга киритдилар. Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 53-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Одина Муҳаммадалиева ҳамда Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гавҳаршодбегим Носирова 3-ўринга муносиб кўрилди.

“Йил ҳикояси” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 32

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.