Жиззахлик мактаб ўқувчилари Халқаро спорт фестивалида 3-ўринни қўлга киритди

2019.10.10 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилган “VII Халқаро мактаб спорти фестивали” бўлиб ўтди. Унда 11 мамлакатдан келган терма жамоалар таркибидаги 483 нафар ўқувчилар қатнашди.

Спорт фестивалида Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Украина, Туркманистон, Белоруссия, Молдова, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон давлатлари мактаб ўқувчилари спортнинг бадминтон, баскетбол, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, шахмат ҳамда мини сув полоси турларидан беллашдилар.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилган, 2018 йил умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларида ғолиб бўлган Жиззах вилояти Зарбдор тумани 2-, 3-, 9- мактаб ўқувчиларидан шакллантирилган 8 нафар спортчи қизлар  ушбу фестивалда спортнинг волейбол тури бўйича фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Татаристон Республикаси Спорт вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мусобақалардан сўнг спортчилар Қозоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди. Сўнгра Таниқли спортчилар ҳақидаги фильм намойиши ва маҳорат дарсларида иштирок этишга муваффақ бўлди.

Халқ таълими вазирлиги 
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.