Илк бор ўқитувчилар ўз фанини ҳамда давлат тилини билиши бўйича тест топширмоқдалар

2019.10.10 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан илгари сурилган таълим сифати бўйича Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув органлари ходимлари, методистлар ва мактаб ўқитувчиларининг менежерлик, тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш мақсадида тест синовларига старт берилди.

Тест синовлари Гулистон шаҳрининг Алпомиш спорт мажмуасида график асосида 3 сменада ўтказилмоқда. Ҳар бир сменага 600 нафар ўқитувчилар қамраб олинди.

Тест синовларини таълим-тарбия жараёнига халал бермаслиги мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан ўқитувчиларни метод кунларида синовларга жалб қилиш бўйича график ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунга келиб тест жараёнларида математика, информатика, иқтисодий билим асослари каби фан ўқитувчилари ва методистлари иштирок этишди.

Ўқитувчилар 30 та ўз мутахассислигига яқин бўлган фандан ва 20 та давлат тили, жами 50 та тестни икки соат мобайнида ечиши керак.

Тест синовларини жорий йилнинг 13 октябрь куни якунлаш ва ушбу жараёнга Сирдарё вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 12500 дан ортиқ ўқитувчи ва ходимларни барчасини қамраб олиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, фан методистлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг ижодкорликка, янгиликларга ҳамда ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундаш мақсадида иншо ёзишлари режалаштирилган.

Фан методистлари жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари, директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида дарсдан кейинги вақтларда иншо ёзишади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида фаолият юритаётган халқ тизими ходимларини ҳам босқичма босқич тест синовларидан ўтказиш режалаштирилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.