“Вазирликларга янги саволларим бор” ўқитувчининг вазирликлар билан баҳси давом этади” номли мақола юзасидан ХТВ муносабати

2019.08.05 | Янгиликлар

Мақолада келтирилган Адлия вазирлигида 2018 йил 20 август куни 3058-сон билан рўйхатдан ўтказилган Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартибини белгилайди ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларини мазкур қарорда белгиланмаган.

Умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш эса Адлия вазирлигида 2019 йил 22 апрель куни 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ тартибга солинади.

Шунингдек, юқоридаги мақолада келтирилган ўқитувчиларга 2018 йил декабр ва 2019 йил апрел ойларида тўлаб берилган иш ҳақлари ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди ва жойларда ҳақиқатда ўқитувчилар меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда ва ҳисоб-китоб қилишда тушунмовчиликлар борлиги ва ўтган давр (2018 ноябр ойидан 2019 йил апрел ойигача) ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинмаганлиги маълум бўлди.

Юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда умумтаълим муассасаларининг ўқитувчилари меҳнатига соатбай иш ҳақини ҳисоблаш ҳамда уни тўлаш бўйича 2019 йил 31 июлдаги 05/12-01-32/2842, 02-03/1-1790-сонли кўрсатма хати тайёрланиб, барча ҳудудий халқ таълими ва молия бошқармалари ва бўлимларига юборилди (илова қилинади).

Шунингдек, кўрсатма хатида Адлия вазирлигида 2019 йил 22 апрель куни 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга асосан ўқитувчиларнинг тегишли даврлардаги базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб, 2018 йил 1 ноябрь санасидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб (илгари қилинмаган бўлса), ўқитувчиларга тегишли иш ҳақларини тўлашни тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш сўралган.

Шу билан бирга, «UzASBO» дастурий мажмуасида аввалги ойлар учун қайта ҳисоб-китоб (перерасчет) қай тарзда амалга оширилиши 
босқичма-босқич ва аниқ кўрсатиб ўтилган.

Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммони ўз вақтида кўтарганлиги учун блогер И.Тиллабоевга миннатдорчилик билдиради ва келгусида ҳам умумий ўрта таълим соҳасини ривожлантириш бўйича масалаларни муҳокама қилиш ва ечимини топиш юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади.


Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.